Автомобиль Транспортининг Барқарор Иқтисодий Ривожланиш Моделида Яшил Иқтисодиёт Ва Иқтисодий Сиёсатнинг Трансформациясидаги Ўрни (Европа Иттифоқи Ва Ўзбекистон Тажрибаси)

Authors
  • И.У.Рахимбердиев

    ТДТУ, “Ҳисоб ва бизнес” кафедраси
Keywords:
барқарор ривожланиш, яшил иқтисодиёт, автомобиль транспорти, декарбонизация, электромобиль, ETS2, яшил логистика
Abstract

Мазкур мақолада барқарор иқтисодий ривожланиш моделига ўтиш шароитида автомобиль транспорти тизимининг трансформацион роли тадқиқ этилган. Европа Иттифоқининг «Яшил келишув» (European Green Deal) ва «Fit for 55» пакетлари доирасидаги декарбонизация сиёсати ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва яшил иқтисодиётга ўтиш дастурлари қиёсий таҳлил қилинган. Таҳлил натижалари Европа Иттифоқи асосан меъёрий чекловлар ва углерод бозори механизмларига, Ўзбекистон эса бож имтиёзлари, имтиёзли автокредитлаш, тариф субсидиялари ва маҳаллий яшил саноатни ривожлантириш каби рағбатлантирувчи воситаларга таянаётганини кўрсатди. 2025–2026 йиллардаги статистик маълумотлар асосида энергетика ва транспорт секторлари синергияси, шаҳарларда жамоат транспорти устуворлиги, аккумуляторларни қайта ишлаш тизими ҳамда яшил логистика коридорларини шакллантириш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқилган.

Author Biography
  1. И.У.Рахимбердиев (ТДТУ, “Ҳисоб ва бизнес” кафедраси )

    в.б. профессор